Убайдулло Солиҳ ўғли Завқий ҳаёти ва ижодини ўрганиш

  • Жүктеулер: 2
  • Көрсетілім: 585
  • Әдебиеттен ашық сабақтар
  • 28/Мар/2016

Жарияланған материалдың жеке номері: 18184


ОҚО, Сайрам ауданы, Манкент ауылы,
№64 Ш.Рашидов атындағы
жалпы орта мектептің
өзбек тілі және әдебиеті пәні мұғалімі
Саипова Сохиба

Синф: 9-А
Фан: Адабиёт
Мавзу: Убайдулло Солиҳ ўғли Завқий ҳаёти ва ижодини ўрганиш
Мақсад: Ўқувчиларга шоир ҳақида маълумот бериш, эркин- мустақил фикрлашга йўналтириш, дунёқарашни кенгайтириш, инсоний фазилатларни камол топтириб, комил инсон қиёфасида тарбиялаш.
Дарс тури: Янги билим берувчи
Дарс типи: савол-жавоб, тушинтириш
Дарс жиҳози: Навоий портрети, слайдлар, тарқатмалар, рангли қоғозлар, маркер.
Қўлланиладиган услублар: Семантик карта, тўплаштириш, асфальт тест, кубизм, Джигсо, вен, фишбоун
Дарс бориши: Ташкилий қисм.
Дарс одатдагидай саломлашишдан бошланди.
Ўқитувчи: Одами эрсанг, демагил одами
Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами.
Навоий ўзининг ушбу ҳикматида ҳақиқий инсон халқ ғами билан яшайди, фақат ўзини эмас, ўзгаларини ҳам ўйлайди. Биз ҳам ушбу ҳикматни дарсимизга шиор қилиб олиб, инсоний фазилатларни қалбимизга жо қилган ҳолда бир-биримизга эзгу ниятларимизни билдирамиз.
(Ўқувчилар қўлларини бир-бирига теккизган ҳолда тилак айтишади).
Алпомишдай жасур, бақувват, мард йигит бўлинг.
Барчинойдай садоқатли, иродали қиз бўлинг.....
(Ҳамма ўқувчилар қўлларини жипслаштирган ҳолда юқорига кўтариб: жипслигимиз, дўстлигимиз, ўзаро ҳурматимиз бизни тарк этмасин).
Ўқувчилар рангли қоғозлар орқали гуруҳларга бўлинади.
Гуруҳ сардори аниқланиб, гуруҳ аъзоларини баҳолаш вазифаси юклатилади.
Ўтилган мавзулар мустаҳкамланади:
І. Гуруҳ семантик карта орқали
Муаллифлар Асарлар Навоий
Бобур
Наводир ун-ниҳоя
Мухтасар
Чор девон
Мажолис ун-нафоис
Бадое ул- бидоя
Мубаййин
Ҳарф иши +

+
+
+
+

+
+

ІІ. Тўплаштириш орқали

ІІІ. Асфальт тест орқали
Икки хил жавоб берилган, тўғри жавобга , нотўғри жавобга
қўйилади.
1.Алпомишнинг асл исми Ҳакимбек
2.Алпомиш достони Эргаш Жуманбулбул ўғли томонидан ёзиб олинган
3. Навоийнинг “ Ҳилолия” қасидаси Ҳусайн Байқарога бағишланган
4.Бобурнинг “Фарход ва Ширин” достони ишқий мазуда ёзилган
5.Алишер Навоийнинг ёшликда севиб ўқиган китоби “Лисон ут-тайр”
6.Бобурнинг “Мухтасар” рисоласи аруз назариясига оид
7. ....Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эрмас...
Ушбу парча Бобурнинг “Бобурнома” асаридан олинган бўлиб Самарқанд шахри ҳақида.
8.Амирийнинг ҳаёти мухтожликда ўтган.
9.Бошида тож, қўлида қалам.
Ушбу жумла адабий шахслардан Бобур ва Амирийга хос

Уйга вазифа сўралади
Кубизм:
1.Умархоннинг таваллуди
2.Умархон кучли сиёсий арбоб
3.Умархоннинг ўз даври ижодкорларига ҳомийлиги
4. Амирийнинг ижоди.
5. Амирий ғазалларидан парча ёд олинг 6. Якпора ғазал тури ҳақида айтинг.
-Қўқон шахрида яшаб ижод қилган адабий шахслардан кимларни биласиз? (XVIII-XIX асрлар орасида)
Қўқон адабий муҳити

Амирий Махмур Муқимий Завқий
-Амирий, Махмур, Муқимий, Завқийлар 18-19 асрларда яшаб ижод қилган шоирлар
- Ушбу шоирлар ҳақида нималарни биласиз.
-Ушбу адабий шахлардан кимнинг исми нотаниш?
Янги мавзу:
Биз бугун 18-19 асрларда яшаб ижод қилган тенглик ва адолат куйчиси Убайдулло Солиҳ ўғли Завқийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганамиз.
Ўқувчилар, ҳар бир гуруҳ дарсликда берилган шоир ҳақидаги маълумотларни ўқишади. Ҳар бир гуруҳ аъзолар бир-бирига ҳикоя қилишади.
-Завқий ким экан?
-Биз у ҳақда қандай маълумотларга эга бўлдик?
Ўқувчилар китобдан олган маълумотларини баён қилишади.
Ҳар бир гуруҳ аъзолари ўзаро фикр алмашишади.
(Ўқитувчи ўқувчиларни фикрини тўлдиради чизма орқали)

Завқий хаёти ва ижоди юзасидан олган билимларини мустаҳкамлашади.



1-гуруҳ Венн диограммаси орқали
Амирий Завқий

2-гуруҳ Тўплаштириш орқали

3-гуруҳ Фишбоун орқали

Ўз замонасидаги жабр-зулмга қарши ўт очган, умрининг охиригача меҳнаткаш халққа содиқ қолган Завқий қийин мураккаб ҳаёт ва ижодий йўлни босиб ўтди. Шунингдек Завқий жуда мураккаб ва тарихий воқеаларга бой бир даврда яшаб ўтган тенглик ва адолат куйчиси сифатидаги маърифатпарвар бўлиб қолади.
Дарс якуни: -ўқувчилар билими баҳоланади
-уйга вазифа бериш
Уйга вазифа: «Ўтмиш ва замонамиз» мавзусида эссе ёзиш. Тәрбие.орг сайтынан Убайдулло Солиҳ ўғли Завқий ҳаёти ва ижодини ўрганиш Әдебиеттен ашық сабақтар материалды тегін жүктеп сабақ барысында қолдануға рұқсат етіледі. Жарияланған материалға tarbie.org сайтының әкімшілігі жауапты емес

Авторы: Саипова Сахиба

ОҚО Сайрам ауданы, Манкент ауылы, №64 Ш.Рашидов атындағы ЖОМ өзбек тілі және әдебиеті пәні мұғалімі

Пікірлер: 0

avatar