Меҳржон сайли

  • Жүктеулер: 0
  • Көрсетілім: 285
  • Авторлық бағдарлама
  • 22/Апр/2017

Жарияланған материалдың жеке номері: 22684


МЕҲРЖОН САЙЛИ
Мавзу: Меҳржон сайли.
Мақсад: а). Миллий урф-одатлар, қадриятларни эъзозлаш туйғусини ривожлантириш;
б). Меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш;
в). Табиатимизни севиш, асрашга, эъзозлашга ўргатиш.
Синф байрамга мослаб безатилган.Ўқувчилар чизган расмлар, куз неъматлари қўйилган стол, турли расмлар, шарлар, гуллар.
Ўқитувчи:
- Меҳржон билан Наврўз ўзбекларнинг энг гўзал, энг тароватли байрам сайлларидан ҳисобланади. Чунки улар халқчил, ҳаётий анъаналардир. Наврўз баҳор кириши, қишнинг аёзли кунларидан узил-кесил қутулиб, янги кун, янгича ҳаётнинг бошланишини нишонлаш байрамидир. Меҳржон эса ҳосил йиғиб, қишга тайёргарлик кўришдир. Тўкин-сочинликка шукроналик, ҳаётга муҳаббат рамзини белгилайди.
Халқ кузги байрам сайлининг номини “Меҳржон” деб билиб қўйган. Меҳржоннинг фасллар орасида алоҳида ўз ўрни бор. У ўзининг ноз-неъматга мўл-кўл, пишиқчилик, маъмурчилик пайтида байрам қилинади.
Деҳқон йил бўйи қилган меҳнатининг лаззатини топиб кўраётган пайтида 26 сентябрга ўтар кечаси нишонланади. Абу Райҳон Беруний сўзи билан айтганда: “Қуёш ва Ой фалакнинг икки кўзи бўлганидек, Наврўз билан Меҳржон ҳам заминнинг икки кўзидир”.
Ўқитувчининг саволи:
1. Куз фасли қандай фасл?
2. Нима учун куз фаслини олтин куз, деб атаймиз?
3. Куз фаслида қандай байрам ва сайллар бўлади?
(Ўқувчилар жавоби олинади).
Ўқувчи:
Ҳуш келибсиз меҳмонлар,
Синфимизга марҳабо.
Келди ҳосил байрами
Шодлик бўлсин доимо.
Ўқувчи:
Йиғилдик биз бугун ҳосил тўйига,
Деҳқонлар меҳнатин қадрлаш учун.
Марҳамат сизлар ҳам келинг бу тўйга,
Улкан хирмонларни олқишлаш учун.
Ўқитувчи:
- Азиз ўқувчилар! Бугун сифимизга ҳамма ёққа нур сочиб, олтиндай товланиб сахий куз меҳмон бўлиб келди. Қаранг, ўқувчиларкуз билан бирга Ҳосилжон, Деҳқонбобо ўзларининг ҳосиллари билан келишибди.
Ҳамма:
- Ассалом олтин куз, қадамингга ҳасанот.
Куз:
- Ассалом азиз болажонлар! Азиз меҳмонлар!
Мени дерлар “Олтин куз”
Тайёрланар барча халқ
Улуғ байрамга шу он.
Ҳосилжон:
Сизга дўстлик саломим,
Келтирдим мен хирмондан.
Хирмонимиз мўл бўлсин,
Дастурхонимиз тўлсин.
Ўлкамиз тинч бўлсин,
Юртимиз обод бўлсин!
Деҳқонбобо:
Мана бу дарахт – беҳи,
Тарс- тарс ёрилиб зеҳи.
Таъми-чи хуш-хўр ўзак,
Асл пайванди ўзак.
Манави ёқ шафтолизор,
Бир кам ўттиз хили бор.
У ёғи олма ва нок.
Орқаси узумзор, ток
Ҳаммасини шу қўлим
Билан экканман ўзим.
Ҳосиллар шеъри
Гилос:
Мен гилосман,
Қулоқ сол.
Рангим ёқут
Тотли бол.
Топсанг
Қўшалоғимни,
Қулоғингга тақиб ол
Олхўри
Олхўриман олхўри,
Мен ҳам мевалар зўри.
Еган борки дармонда,
Емаганлар армонда.
Олма:
Мен сизларнинг олмангиз,
Хомлигимда олмангиз.
Билмасвойга ўхшаб сўнг,
“Вой қорним”, деб қолмангиз.
Узум:
Менга яхши қаранглар,
Кокилимни таранглар.
Берай асалдай узум,
Сиздан ўргилай ўзим.
Ёнғоқ:
Мен ширин ёнғоқман,
Ичим тўла ёғ.
Дўстлар ҳар ёқни,
Қилинг ёнғоқ боғ.
Рақс: “Ҳосиллар рақси”.
Ўқитувчи:
- Азиз ўқувчилар, мана шу ҳосилларимизнинг шундай бақувват бўлиб ўсишида куз саховати ва Деҳқонбобонинг меҳнатидан ташқари яна ниманинг хизмати бор?
Ҳамма:
- Қуёшнинг!
Ўқувчи:
Қуёш, қуёш, жон қуёш,
Ёруғликка кон қуёш.
Тезроқ чопиб чиқа қол,
Севар сени қари, ёш.
Кетиб қолма узоққа,
Бекиниб олма тоққа.
Тара, зардек кокилинг,
Куч берар дала, боққа.
Навбат топишмоқлар ва мақолларга берилади.
1. Қат-қат тўнли,
Қарич бўйли.(КАРАМ).
2. Ўзи ширин туклигина Мазаси ҳам тотлигина.(ШАФТОЛИ).
3. Калта бобом ичкарида Қулоқлари ташқарида.(ШОЛҒОМ).
4. Қўшалоқ товоқ, ичи тўла ёғ.(ЁНҒОҚ).
5. Ер тагида олтин қозиқ,
У одамга бўлар озиқ.(САБЗИ).
Мақоллар:
1.Ер ҳайдасанг,куз ҳайда,
Куз ҳайдамасанг, юз ҳайда!
2.Бахт изласанг, меҳнат қил.
3.Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди.
4.Бир туп эккан киши,
Юз йил гавҳар теради.
5.Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат.
6.Олтин ўтда,
Одам меҳнатда синалади.
7.Эрта эккан хирмон қилади, кеч эккан армон қилади.
8.Ҳар ким эканин ўрар.
9.Кўз- қўрқоқ, қўл – ботир.
10.Ош деса чопар, иш деса қочар.
Ўқувчи:
Ғир- ғир шамол елади,
Буни ҳамма билади.
Ўгиради елга юз,
Марҳамат! Кел олтин куз!
Ўқувчи:
Мактаб борар қиз- ўғил,
Қўлда китоб ҳамда гул.
Олтин оқар даладан,
Тонг ярашган палладан.
Қуёш тушар тафтидан,
Қўрқиб кишининг афтидан.
Ўқувчи:
Сарғаяди кўкатлар,
Барг тўкади дарахтлар.
Ҳосил йиғиб олинар,
Қишга замин солинар.
Азиз меҳмонлар, энди тадбиримизнинг бадиий қисмига ўтамиз.
1.”Арқон тортар” ўйини;
2.”Чиннигул” лапари;
3.Ўйин.Андижон полкаси;
4.”Мен офтобнинг қизиман”;
5.”Оқ гулзор” қўшиғи;
6.”Бойчечак” қўшиғи. Тәрбие.орг сайтынан Меҳржон сайли Авторлық бағдарлама материалды тегін жүктеп сабақ барысында қолдануға рұқсат етіледі. Жарияланған материалға tarbie.org сайтының әкімшілігі жауапты емес

Авторы: Убаева Ханай

Пікірлер: 0

avatar