Устоз улуғ, устоз ҳамиша барҳаёт

  • Жүктеулер: 0
  • Көрсетілім: 351
  • Авторлық бағдарлама
  • 15/Янв/2017

Жарияланған материалдың жеке номері: 21014


Устоз улуғ, устоз ҳамиша барҳаёт.

Юлдашев Абдусаттар Султанбай ўғли 1953 йилнинг 25 декабрида Туркистон шаҳрида туғилган. Шахримиздаги ҳозирги Алишер Навоий мактабда ўқиди.1970 йили мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, шу йили Туркистон темир йўлига ишга кирди. 1971 йили Тошкент шаҳрида рус тили ва адабиёти институтига ўқишга кириб, уни 1977 йили имтиёзли диплом билан тугатди. 1977 -1978 ўқиш йилида Амангелди мактабида педагогик фаолиятини бошлаган. 1978 -1979 ўқиш йилидан шу кунгача Шароф Ниёзов номли умумий ўрта мактабда рус тили ва адабиёти фанидан дарс берди. Бу кунлар Абдусаттар устознинг жуфти ҳалоли бўлган Фазилат опа икковидан Эрсултон ўғли ва Юлдуз исмли қиз тарбиялаб келмоқда. Қадрли ва ҳурматли Абдусаттар устозимизни 63 ёшга тўлган таваллуд айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Манфаати ва обрўйи баланд бўлишини, соғлик –саломатлик оилавий бахт-саодат тилаб қоламиз. Пайғамбар ёшингиз қутлуғ бўлсин, келажакда яхши кунлар ҳаётингизга ҳамдам бўлсин.

Устоз -муаллим, у фидоий инсон. Ўкитувчи улуғ ном у мағрур жаранглайди. Шу биргина сўз замирида олам-олам маъно, машаққатли меҳнат бор. Ўкитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқий пок инсондир. Шулардан бири Пахриддинова Диларом устоздир.
Пахриддинова Диларом Дадажановна 1958 йили 2 декабрида Туркистон шаҳрида туғилган. 1966 йили Туркистон шаҳридаги Мухтар Авезов номли ўрта мактабида ўқиди. 1974 -1978 йили И.Алтинсарин номли педогогика билим юртида ўқиди. 1978 йили битириб, М. Авезов номли ўрта мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлади.1978-1984 йиллари Низомий номли Тошкент давлат педагогика институтида таълим олиб, шу кунга қадар Ш. Ниёзов номли ўрта мактабда меҳнат қилди.
Сизни машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятингизга омад ёр, оллох мададкор бўлсин. Шириндан-шакар невараларининг севимли бувижониси бўлишлигини истаб қоламиз.

Хамидуллаева Насиба 1959 йили 2 январида Туркистон шаҳрида туғилган. Туркистон шаҳрида техника махсус билим юртида тикувчи мутахасисси бўйича ўқиди. 1999 йилдан бошлаб Ш.Ниёзов номли ўрта мактабда тозалик ва орасталик ишларини йўлга қўйди.
Насиба опани ушбу муборак айём ила қутлар эканмиз, унга саломатлик, ишларига ривож, омад, оиласига мустаҳкамлик, тинчлик -хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
Юзингизда ҳамиша таббассум бўлсин,
Қалбингиз ҳамиша қувончга тўлсин
Шодлик-бахт доим ҳамроҳингиз бўлсин!
Ҳар бир кунингизга Оллоҳ файз берсин.

А.Пахриддинов. Ш.Ниязов атындағы жалпы
орта метебінің тарих, география пән мұғалімі. Тәрбие.орг сайтынан Устоз улуғ, устоз ҳамиша барҳаёт Авторлық бағдарлама материалды тегін жүктеп сабақ барысында қолдануға рұқсат етіледі. Жарияланған материалға tarbie.org сайтының әкімшілігі жауапты емес

Авторы: А.Пахриддинов.

Ш.Ниязов атындағы жалпы орта метебінің тарих, география пән мұғалімі.

Пікірлер: 0

avatar