Аслий сифатларнинг кучайтирма шакллари.

  • Жүктеулер: 0
  • Көрсетілім: 766
  • Қазақ тілінен ашық сабақтар
  • 16/Мар/2016

Жарияланған материалдың жеке номері: 17986


ОҚО Түлкібас ауданы Ә. Науаи атындағы жом
Өзбек тілі мен әдебиеті мұғалімі
Каримова Наима Эркиновна
Фан: ўзбек тили 6-«В» синф 03.02.2016 йил.
Мавзу: Аслий сифатларнинг кучайтирма шакллари
Дарс мақсади:

- кучайтирма сифатлар ҳақида маълумотни эгаллаш, улар билан сўз бирикмалари ва гап туза олиш;
-мустақил фикрлаш қобилиятни такомиллаштириш;саводхонликни, сўз бойлигини ошириш;
-жамлаш, умумлаштириш малакаларини ҳосил қилиш;
-ватанпарвар бўлиш, гўзал инсоний фазилатларни эгаллаш
Вазифалари: кучайтирма сифатлар ҳақида маълумотни эгаллаш, назарий маълумотни амалда қўллаб, улар иштирокида гаплар туза олиш;тилнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини англаш;она тилига меҳр-муҳаббат туйғулари билан қараш; фикрни оғзаки ва ёзма турда баён этиш; жуфтликда, гуруҳда ишлаш кўникмаларини такомиллаштириш; ўзгаларни ҳурмат қилиш
Кутиладиган натижа Ўқитувчи: мавзуни барча ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига эришади Ўқувчилар фаоллигини оширади. Ўқувчиларда фанга нисбатан қизиқиш уйғотади. Ўқувчилар томонидан мавзуни мустақил ўрганиш ва уни хотирада сақлашга, бошқаларга етказиш , савол бериш ва саволларга жавоб беришга ўргатади.Ўқувчи: янги билимларни эгаллайди, аслий сифатнинг кучайтирма шаклларининг нутқ ифодасидаги ўрни юзасидан кўникма ҳосил қиладилар, дунёқарашлари кенгаяди.
Келгуси режалар Ўқитувчи: педагогик технологияларни ўзлаштириш ва дарсга татбиқ этиш, такомиллаштириш, ўз устида ишлаш, педагогик маҳоратни ошириш. Ўқувчи: мустақил ишлашни ўрганади,ўз фикрини равон баён қила олади.Шу мавзу асосида қўшимча материаллар ахтаради, уларни ўрганади. Дўстона муҳитда, ҳамкорликда ишлаш кўникмалари шаклланади.
Дарс тури ноанъанавий, янги технология
Фанлараро боғланиш қозоқ тили, рус тили
Дарс
босқич
лари Вақ
ти Ўқитувчи иш фаолияти Ўқувчи иш фаолияти Дифферен
циация Баҳо
лаш Ресурслар, кўргазма,
синф.муҳит
1 Таш.қисм
Псих. тайёр. 7мин. Саломлашади. Ўқувчилар билан «Қувонч давраси»ни ҳосил қилади.
Қуёш нурин кафтимга соламан,
Юрагимга босиб, ушлаб қоламан.
Меҳрли, одобли ва жуда нозик
Юрак эгаси бўлиб бораман... «Қувонч давраси»да «Ўрнингни топ» ўйини орқали гуруҳларга(2) бирлашади лар. «Қозоғистон», «Келажак» сўзлари га боғланиши мумкин бўлган сифатлар ни шу сўзлар атрофига қуёш шаклида ёпиштирадилар. ФБ (сўз) дўстона муҳит
ноутбук
слайдлар
2.Уй вазифасини текшириш 6
мин. «Грамматик топишмоқлар» билан ишни ташкил қилади. А, В, С ўқувчиларини кузатади: Ғайратлига ҳамроҳман,
Дангасадан йироқман.
Ким доим вақтли турса,
Жисмоний машқлар қилса, Жуфтликда бошқотирмалар устида ишлашади.
Унга қувват бераман ,
Шодлик, қувонч бераман.
Бунда кўпдир сифатлар,
Ким уни топиб айтар? ФБ “Светоф.”
3.Дарс мав зуси вамақ садни аниқлаш 2
мин. Сўзлар ёрдамида мавзу ва мақсадни аниқлаш учун «Таянч сўзлар» ўйинини ташкил қилади. Ўқитувчининг саволларига жавоб бериб, мавзу ва мақсадни аниқлай дилар. Дафтарга сана ва мавзуни ёзадилар. ФБ (сўз)
слайдлар
4.Янги мавзуни ўрганиш 10 мин. Гуруҳларга топшириқ беради, ишни ташкил қилади, ўқувчилар ишини хулосалайди. “Кучайтирма сифатлар” мавзусида «Постер» стратегияси бўйича ўз ишла рини ҳимоя қилиб, бошқа гуруҳлар нинг ишларини баҳолайдилар. ФБ
дарслик, «Светоф.»
5.Дам олиш дақиқаси 2 мин. Ўқувчилар билан шеър айтиб, машқ бажаради.
Фан кўкида қил парвоз,
Тинмасдан ўқи, ўрган, Мусиқа жўрлигида машқ бажарадилар.
Дунёда сен билмаган
Илму ҳунар қолмасин,
Ақлинг нурдек порласин. ФБ «Фан кўкида »
6. Дарсни мустаҳкам лаш 14 мин. а)Таъкидий диктант: 1.Қизил – қип-қизил, сариқ – сап-сариқ, яшил – ям-яшил, кўк – кўм-кўк , катта – кап-катта.2.Бутун – бут- бутун, думалоқ - дум-думалоқ, япалоқ – яп-япалоқ. 3.Ҳўл – жиққа ҳўл, қора – тим қора, хом – ғирт хом, ғоят улкан, ниҳоятда яхши, беҳад гўзал . 4.Каттадан-катта, узундан-узун.
б)365-машқ (оғзаки);
в)Ижодий диктант: Узоқ, оқ, яшил, яқин, узун, қизиқ, эски, дуруст, тузук, яхши а)“Корректор”стратегияси: сўзларни ёзадилар, кучайтирма сифатларнинг ёзилишини жуфтликдатекширадилар;

б)Гапларни ўқиб, кучайтирма сифатларни аниқлайдилар;
в) Сифатларнинг кучайтирма шаклларини ҳосил қиладилар. -С: сўз бирикмаси;
-А, В : гап тузадилар СБ дарслик
7. Уй вазифаси 2 мин. Уй вазифасини тушунтиради: 366-машқни ёзиш. А: 10та, В:8та,С:6та тест топшириқ лари тайёрлаш Уй вазифасини кундаликка ёзадилар. кундалик
8.Рефлексия 2мин. Дарсимиз мавзусини эсланг. Олдимизга қандай мақсад қўйган эдик? Сиз дарсда нима ўрганди нгиз? Рефлексия “Баракалла” Ўз фикрларини айти шади КБ


“Текширилди”
Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари: Ш. Абдуллаев Тәрбие.орг сайтынан Аслий сифатларнинг кучайтирма шакллари. Қазақ тілінен ашық сабақтар материалды тегін жүктеп сабақ барысында қолдануға рұқсат етіледі. Жарияланған материалға tarbie.org сайтының әкімшілігі жауапты емес

Авторы: Каримова Наима Эркиновна

Пікірлер: 0

avatar