Меню
Артқа » » » » Материал жариялау
Cоннинг махражини топиш ва махражи бўйича сонни топиш
  • 06.12.2016
  • 138 Көрсетілім
  • Талқылау
  • Жарияланған материалдың жеке номері: 20385

Дарснинг мавзуси: «Соннинг каср қисмини ва каср қисми бўйича сонни топиш»
Дарснинг мақсади: а) Илмийлик: оддий касрларни кўпайтиришдан фойдаланиб, соннинг махражини топиш.оддий касрларни бўлишдан фойдаланиб, махражи бўйича сонни топиш.
б) Ривожлантирувчи: соннинг каср қисмини топишга ва каср қисми бўйича сонни топишга тескари мисоллар чиқариш орқали ўқувчиларнинг ўйлаш қобилиятини орттириш.
в) Тарбиявийлик: Ўқувчиларни ҳаётда адашмасликка, хушёрликка чақириб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Дарснинг тури: Янги билимни ўзлаштириш дарси.
Дарснинг услуби: Тушунтириш.
Дарснинг жиҳози: Слайдлар, техник қурол яроқлар.
Дарснинг бориши
1)Ташкилий қисм
2) Уй вазифасини текшириш
3) Ўтган мавзуларни савол-жавоб орқали такрорлаш.
4) Янги дарсни тушунтириш.
5) Дам олиш вақти.
6) Китоб билан иш.
7) Янги мавзу бўйича билимини мустаҳкамлаш
8) Хулоса
9) Уйга вазифа, баҳолаш.
Такрорлаш саволлари:
1. Оддий каср деб қандай сонга айтилади? Бир натурал сонни иккинчи натурал сонга бўлишни...
2. Оддий касрнинг сурати ва махражи қандай маънога эга? Бўлинувчи сон касрнинг сурати,бўлувчи сон касрнинг махражи бўлади.
3. Оддий каср қандай қисқаради? Оддий касрнинг сурат ва махражини ЭКУБга қисқартириш.
4. Тўғри каср деб қандай касрга айтилади? Касрнинг сурати махражидан кичик бўлса...
5. Нотўғри каср деб қандай касрга айтилади? Касрнинг сурати махражига тенг ёки махражидан кичик бўлса
6. Аралаш сонни нотўғри касрга қандай айлантириш мумкин? Суратини махражига қолдиқли бўлиш орқали айлантирилади.
7. Касрлар энг кичик умумий махражга қандай келтирилади? Берилган касрларнинг ЭКУК-си ЭКУМ бўлади.
8. Ўзаро тескари сонлар деб қандай сонларга айтамиз? Кўпайтмаси 1 га тенг бўлган иккита сон ўзаро тескари сонлар деб аталади. 0 сони тескари сон эмас.
9. Касрни касрга қандай бўлинади? Бўлинувчи касрни бўлувчи касрнинг тескарисига кўпайтириш керак
10. Аралаш сонни аралаш сонга қандай бўлинади? Аралаш сон нотўғри касрга айлантирилиб,сўнгра бўлиш бажарилади.
11. Натурал сонни аралаш сонга қандай бўлинади? Натурал сонни махражи 1 бўлган каср шаклида ёзилади, аралаш сон нотўғри касрга айлантирилиб, бўлиш бажарилади.
12. Касрни касрга қандай кўпайтирилади? Касрнинг сурат ва махражи умумий бўлувчилари бор бўлса қисқартирилади,кейин сурати суратига махражи махражига кўпайтирилади.
Янги мавзу:
«Соннинг каср қисмини ва каср қисми бўйича сонни топиш»
АВ кесманинг узунлиги 10 см(АВ=10 см). Узунлиги АВ кесманинг 3/5 қисмига тенг бўлган АС кесманинг узунлигини топамиз.
Ечилиши: АС кесманинг узунлигини топиш учун, АВ кесманинг узунлигининг 3/5 қисмини топиш керак. Бунинг учун 10 сонининг 3/5 қисмини топишни кўриб чиқамиз.

10 сонининг 1/5 қисми 10:5=2; 10 сонининг 3/5 қисми 2 сонидан 3 марта кўп, демак, 2 ∙ 3=6. АС кесманинг узунлиги 6 см(АС=6 см).

Соннинг каср қисмини топиш учун сонни шу касрга кўпайтириш керак

Алишернинг 25 олмаси бор. Уларнинг қисми қизил . Алишернинг нечта қизил олмаси бор?

Намуна: Машқни бажариш учун Алишернинг олмасининг қисмини топ, шундан кейин қисмини

топ, ёки кўпайтириш амалидан фойдаланиб ҳисоблашнинг қисқа усулини ўйла.
Дўмбиранинг узунлиги 1 м бўлиб, чаноғи узунлигининг 2/5 қисмига тенг. Дўмбиранинг чаноғи неча см?

Каср қисми бўйича сонни топиш учун, касрга мос сонни шу касрга бўлиш керак

Қуён 10 йил яшайди (тахминан). Бу олмахон умрининг қисмига тенг. Олмахон неча йил яшайди?

Намуна: Машқни бажариш учун Қуённинг ёшини касрга бўлиш керак

Дам олиш вақти: Ҳамма ўқувчилар ўринларидан туришиб,клипдаги болаларга қўшилиб ўйнайди.

Янги мавзу бўйича билимини мустаҳкамлаш:



Саволлар: 1) Берилган соннинг каср қисмини қандай топамиз?
2) Каср қисми бўйича сонни қандай топамиз?
3) Кўпайтириш амали билан бўлиш амали ўзаро қандай амаллар деб аталади?
1. Синфда 30 ўқувчи ўқийди. Унинг қисми қизлар. Синфда нечта қиз бор?
а)15 қиз в)12 қиз с)10 қиз
2. 15 нинг қисмига тенг сонни топинглар:
а) 13 в)12 с)15
3. Катталикларнинг ярим ва чорак улушини топиб,жадвални тўлдиринг:

1. 5 «А» синфида 15 қиз ўқийди. Қизлар синф ўқувчиларининг қисмини ташкил қилади. Синфда нечта ўқувчи бор?
а) 25 ўқувчи в) 26 ўқувчи с) 27 ўқувчи
2. қисми 9-га тенг сонни топинглар:
а) 12 в)13 с)15
3. Катталикларнинг ярим ва чорак улушини топиб,жадвални тўлдиринг:

Ўйлан! Топ!
1. Икки соннинг йиғиндиси 495-га тенг. Сонларнинг бири нол билан тугайди. Агар шу нолни ўчирсак, унда иккинчи сон чиқади. Шу сонни топ.
450 ва 45
2. Отаси 32 ёшда, ўғли 11 ёшда. Неча йилдан кейин отасининг ёши ўғлининг ёшидан 2 марта ортиқ бўлади?
10 йилдан кейин

Тарихий маълумотлар
Аталиши Вақти Миллати Исми
Каср чизиғи, каср ХІІ Итальян Леонардо Пизанский
Сурат ва махраж ХІІ Грек Максим
Плануд
Эрамиздан аввалги
287-212 йй Грек Архимед
Каср тўғрисида тўлиқ маълумот ХХ Орта Осиё математиги Ал-Хоразмий

Уйга вазифа §23 №653. Баҳолаш Тәрбие.орг сайтынан Cоннинг махражини топиш ва махражи бўйича сонни топиш Математикадан ашық сабақтар материалды тегін жүктеп сабақ барысында қолдануға рұқсат етіледі. Жарияланған материалға tarbie.org сайтының әкімшілігі жауапты емес

Авторы: Ханалиев Шерзад Юлдашбекович

ОҚО Сайрам ауданы №11 "Манкент" жалпы орта мектебі математика пәні мұғалімі

Ұнады ма? Достарыңмен бөліс. Қалаған әлеуметтік желінің үстін бас

Бөлімі: Математикадан ашық сабақтар
Көрсетілім: 138 | Жүктеулер: 0
Барлық пікірлер: 0
avatar